Писталар орасидаги марихуана
Халқимизда одамнинг оласи ичида, деган нақли бежизга айтилмаган. Дарҳақиқат, вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори-2021” тезкор тадбири жараёнида ана шундай шахслардан бирининг кирдикорлари фош этилди. Жумладан вилоят ИИБ ЖҚБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан 2021 йил 02 июнь куни соат 23:50 ларда Чироқчи тумани “Умакай” ЙПХ масканида “Сурхондарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Н.А. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина тўхтатиб, кўздан кечирилганда олд ўриндиқда йўловчи тариқасида келаётган Сурхандарё вилояти Денов тумани, “Қизилжар” ҚФЙда яшовчи М.Х.нинг хатти-ҳаракатлари осойишталик посбонларида шубҳа уйғотди. М.Х.нинг тегишли сумка текшириб кўрилганда, целофан пакет ичига солинган писта (семечка)лар орасидан скотчланган 5 дона гугурт қутиларидаги “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси чиқди. “Марихуана” гиёхвандлик воситасининг оғирлиги 32,7 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.