12 Декабр 2022 йил 223

“Пиротехника” тадбири давомида

Қарши шаҳар ҳудудида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи бўйича ўтказилган "Пиротехника" тадбири давомида яна бир шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, 2022 йил 11 декабрь куни соат 15:00 ларда бошқарма ЖХХ ЖТСБ Патрул-пост хизмати батальони ходимлари томонидан  Қарши шаҳар, Хонобод шоҳ кўчасида шубҳа уйғотган фуқаро тўхтатилди.

Фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда Қарши шаҳрида яшовчи Х.М. Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган 30 қути яъни, 1800 дона “Британик” пиротехника воситаси борлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳудудий профилактика инспекторига топширилди.

Вилоятда “Пиротехника” тадбири давом этмоқда.

Text to speech