Эпчиллар ва чаққонлар ғолиб бўлди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошққармсида ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида бир
қатор спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Жумладан, яқинда бошқарма таркибий бўлимлари ва
соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходим ва ходималари ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақаси бўлди.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг ходимлар ўртасидаги баҳсларида 1-ўринни Деҳқонобод туман ички ишлар бўлими профилактика инспектори, лейтенант Сухроб Бобомуродов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни вилоят ички ишлар бошқармаси
Молиявий таъминот хизмати ҳисобчиси, сафдор Азизбек Аъзамов ва Ғузор туман ички ишлар бўлими профилактика инспектори, лейтенант Маъмуржон Бўронов банд этишди.
Эпчиллар ва чаққонлар мусобақасининг хотин-қизлар ўртасидаги теннис ўйинларида Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори, подполковник Адолат Бегимова барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой
олди. Вилоят ички ишлар бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи, майор Гулмира Турдибоева 2-ўринни, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори, лейтенант Наргиза Мақсадова 3-ўринни қўлга киритди.
Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.