Паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилмоқда
Вилоят Журналистлар уйида Қашқадарё вилояти Ахборот хизмати ва АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан марказий ва маҳаллий журналистлар ҳамда блогерлар учун Матбуот анжумани ўтказилди.
Мамлакатимизда ахборот тизимини жадал ривожлантириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида ва масофавий хизмат кўрсатишда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш ҳисобланади.
Президенимизнинг юқоридаги фармонига мувофиқ, биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID-карталарини олиш ва алмаштириш учун фуқароларга исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, уларни алмаштириш учун эса давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Идентификация ID-карталарини олиш учун Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойидаги ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига, алмаштириш учун эса исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиши учун имкониятни яратилади.
Идентификация ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмасдан ID-картанинг чипига киритилади.
Фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
ID-карта фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади.
Янгитуғилган болага 1 ёшгача – икки йилга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра), 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йилга (ота-оналар, васийларнинг ихтиёрига кўра), 16 ёшдан – 10 йил муддат берилади.
Фуқаро ID-карта олиш учун фуқаролар ариза-анкета, илгари берилган паспорт ёки ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда), ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида), давлат божии тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) тақдим этади.
Фуқароларга идентификация ID-карталари 1 иш кунида расмийлаштириб берилади. Шунингдек, ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга масъул ходим томонидан 15 кунда ушбу шахсларнинг яшаш манзилига борган ҳолда идентификация ID-картаси расмийлаштирилади ва кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди. Фуқароларнинг биометрик паспортлари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет давлатфуқароларининг яшаш гувоҳномаларини идентификация ID-карталарига алмаштириш икки босқичда амалга оширилади.
Фуқароларнинг биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-картаси, 16 ёшга тўлмаган шасхлар учун ID-карта, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда хорижий фуқаролар учун ID-карталар учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи (218050 сўм) тўлов ундирилади.
2021 йилни 4 январь кунидан Қашқадарё вилоятининг 22 та маълумотларни йиғиш пунктларида ID-карта расмийлаштириш қурилмалари ишга туширилди. Ўтган икки ойда вилоятимиз ҳудудида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, 16 ёшга тўлмаган шасхлар, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шасхлардан 14047 нафарига ID-карталар расмийлаштириб берилди.