Паландараликлар ғолиб
Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, фуқаролар ва ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Китоб туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги секторлар раҳбарлари томонидан ташкил этилаётган спорт мусобақалари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечиб, фуқароларнинг спортга бўлган меҳрини оширмоқда.
3-секторга қарашли Китоб туманининг узоқ тоғли ҳудудида жойлашган 5 та – “Обиканда”, “Кухсор”, “Катлос”, “Тевабоши” ва “Паландара” маҳаллалари фуқаролари ўртасида спортнинг футбол мусобақаси бўйича туман ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ҳам ана шундай тадбирларнинг узвий давоми бўлди.
Мусобақада барча жамоалардан устунлигини намойиш этган “Паландара” МФЙ ёшлари 1-ўринни қўлга киритиб, туман ИИБ бошлиғи кубоги соҳиби бўлишди. Навбатдаги совринли ўринларни “Тевабоши” МФЙ ва “Катлос” МФЙ ёшлари эгаллади.
Ғолиб жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғаларни Китоб туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари подполковник Икром Тоғаев топширди.
Бу каби ташаббуслар давом этмоқда.