8 Феврал 2024 йил 411

“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

“Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Деҳқонобод туман М ва МТБга қарашли  71-сон мактабда “Қасддан баданга тан жароҳатлари етказиш жиноятлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари” мавзусида тарбир уюштирилди. Тарғибот тадбирида Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ходимлари, мактаб ўқитувчилар ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар қонунчиликда тан жароҳати етказиш уч турга енгил, оғир ва ўта оғир турларга бўлиниши, бундай ҳолатдлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг моддаларида кўрсатилган жавобгарлик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари хусусида сўз юритишди. Қолаверса ёшларнинг бу жинояларга қўл уриши, судланганлик ҳолатини келтириб чиқаришдан ташқари, келажагига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши тушунтирилди.

Якунда мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech