Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
Ғузор туманидаги 29-ўрта таълим
мактабида мактаб қизлари ўртасида эрта турмушнинг олдини олиш, уларнинг таълим
олиши, қонун билан мустаҳкамлаб қуйилган ҳуқуқ ва эркинликлари бу борада
ота-онанинг мажбуриятлари борасида амалга оширилаётган ишлар тарғиботига
бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Ғузор туман
ИИБ ЖХХ ҲPБ ХҚМБ катта инспектори ва инспектор-психологи мамлакатимизда
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имтиёз ва имкониятлар
йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хотин-қизларнинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, эҳтиёжманд
хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Гендер тенглигини таъминлаш борасида
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани
таъкидланди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.