Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
Шаҳрисабз
шаҳар “Сариосиё” МФЙда фаоллар иштирокида йил якуни бўйича аёллар ҳамда вояга етмаган ёшлар жиноятчилигининг таҳлилига бағишланган
муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар жорий йилда
хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
кучайтириш, жиноятларни олдини олишнинг устувор жиҳатлари хусусида сўз
юритишди. Маҳаллада рўй берган жиноятлар танқидий таҳлил этилиб, бу борада
келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб, маҳалла
“еттилиги”нинг масъулияти оширилди. Бунда маҳалла фаоллари ва ҳар бир фуқаро
қонунбузарликларни олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиши, қизларни эрта турмуш
қуришини олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиши таъкидланди.
Шунингдек, , хотин-қизларни тазйиқ ва
зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар
ҳам муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.