“Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”
“Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси куни” муносабати билан Китоб туманида тунги хизматга жалб
этилган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, ва бошқа
ҳуқуқ-тартибот идоралари аъзоларига бўлим бошлиғи подполковник Икром Тоғаев Йўриқнома
ўтказди.
Тунги хизматга жалб қилинган
ходимларга ҳуқуқбузарликлар ва
жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш,
хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда тунги вақтларда фуқароларнинг жамоат жойи
ҳамда турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этишга оид
топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Хизмат давомида ички ишлар
органлари ходимлари қонунбузарликларни олдини олиш, жиноятларини фош этиш
мақсадида Китоб туман марказида жойлашган бир қатор компьютер ўйинлари хонаси
ва кальянхоналарда тунги рейдлар ўтказди.
Рейд тадбири давомида ота-она ёки
уларни ўрнини босувчи шахсларсиз вояга етмаганлар компьютер ўйинхоналарига
қўймаслик бўйича масъуллар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Шунингдек, тадбир давомида
хатти-ҳаракати шубҳа уйғотган фуқаролар ҳудудий ҳуқуқ-тартибот масканига олиб
келиниб, шахсига аниқлик киритилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Жараёнда тунги рейдда қоидабузарлик содир этган автомашиналар
ҳайдовчиларига тегишли чоралар кўрилди.