28 Апрел 2021 йил 642

ОЗОДЛИКНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ


Адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларни кечириш, улар эркин ҳаётга мослашиши учун кўмаклашиш азалий қадриятлардан саналади. Яқинда Чироқчи туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳида назоратда турган шахслар қайта жиноят содир этишини олдини олиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида профилактик давра суҳбат ўтказилди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда давлатимиз томонидан фуқароларга яратиб берилаётган кенг имконият ва шароитлар, имтиёзли кредит ва субсидиялар тўғрисида ҳуқуқий маълумот етказилиб, уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд жазони ўташдан бўйин товлаб келган бир нафар шахснинг жазосини оғирроқ турдаги жазога алмаштириш, беш нафар шахслар тузалиш йўлига ўтганлиги, хатоларини тушуниб етганлигини инобатга олиб, ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этиш тўғрисида ажрим чиқарди.
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ИИБ  Пробация бўлими бошлиғи майор С.Шаропов иштирок этди.

Text to speech