29 Октябр 2021 йил 465

Ўзганинг мулкини ўзлаштирган шахс қўлга олинди

Қарши шаҳар “Наво” МФЙда яшовчи Р.Д ариза билан мурожаат қилиб, аризасида 2021 йил 21 октябрь куни соат 15:20 ларда Қарши шаҳар “Чўлқувар” маҳалласида жойлашган “Golden fish” номли меҳмонхона кириш эшиги ёнида жойлашган, стол устида турган бозор баҳоси 600.000 сўмлик “дрелл” аппаратини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Воқеа жойидан олинган бармоқ излари вилоят ЭКБда мавжуд бўлган беометрик идинтификация тизими орқали текшириб кўрилганда, ушбу ўғирлик жиноятини Косон тумани “Бунёдкор” МФЙда яшовчи Л.Р содир этганлиги аниқланган. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Л.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech