21 Июл 2022 йил 293

Ўзганинг ҳақи буюрмас

Яккабоғ тумани, “Мустақиллик” МФЙда яшовчи, уй бекаси А.Ш. тушликдан сўнг уйига келиб кийим-кечак жавони ағдар-тўнтар бўлиб ётганини кўриб юраги ҳаприқди. Дарҳол жавонда тилла тақинчоқлари ва пулини қидиришга тушди. Аммо 2 дона тилла узуги ва 7 800 000 сўм пулларини тополмади.

Дарҳол вилоят ИИБ 102 тизимига мурожаат қилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борган Яккабоғ туман ИИБ ходимлари мазкур ўғриликни туманнинг “Чинобод” МФЙда яшовчи муқаддам судланган М.А. содир этганлигини аниқлади.

Ҳозирда Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боилмоқда.

Text to speech