6 Март 2021 йил
572
ЎЗБОШИМЧАЛИК ҚИММАТГА ТУШДИ
Кейинги пайтларда мамлакатимизда муқаддам судланганлар, Пробация хизмати назоратидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан тўғри хулоса чиқариб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган шахслар жазодан муддатидан олдин озод этилмоқда. Бироқ берилган имкониятдан фойдаланиш ўрнига ўзбошимчалик қилиб, қонунбузарлик содир этаётган шахслар ҳам учрамоқда. Жумладан, Деҳқонобод туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида назоратда турган шахс Н. У. жазо ўташдан қасддан бўйин товлади. Оқибатда у ўталмаган икки йилдан ортиқ жазоси ЖИБ Деҳқонобод туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди.