Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” мавзусида маърифат дарси бўлиб ўтди
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, бошқарма Фахрийлар кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилояти бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдаров очиб, Президентми, сенаторми, ҳуқуқшуносми, шифокору ўқитувчи, қўйингки барча илк таҳсилни мактабда олади, - деди. - Шу боис, мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам таълим соҳасига катта эътибор қаратилиб, бир қатор янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий билимини ошириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Натижада соҳада “Энг яхши китобхон, “Билимдонлар беллашуви” ва шу каби қатор маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик кунлари ташкил этилгани бу борадаги ишларнинг узвий амалга ошириб келинаётганидан далолатдир.
-Халқимизда “Устоз – отангдек улуғ” - деган нақл бор. Бу ибора бежизга айтилмаган, - деди тадбирда сўз олган бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов. - Соҳага энди хизматга кирган ёшларга мураббийчилик ҳаракати доирасида касб сир-асрорларини ўргатиш, қалтис вазиятларда тўғри ва оқилона қарор қабул қилиб, жиноятчини зарарсизлантириш ва кундалик хизмат жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш борасида устозлар ўгити ёшларга мактаб. Хизматда ҳалол ва тўғрисўз, фуқаролар билан муомалада ширинсухан бўлиш, машаққатли ва шарафли касбда халқ хизматини шараф билан адо этиш каби хислатлар ҳам соҳа ходимларининг халқ орасидаги обърў-эътиборини оширади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова соҳа ходимларининг машаққатли ва шарафли хизматдан сўнг, оилавий ҳордиқ чиқариши ва бу борадаги билимларини бойитиш учун маънавий тадбирлар – вилоятдаги тарихий обидаларга саёҳати, кинотеатрларга жалб этилиши албатта, ўз самарасини беришини таъкидлади. Бундан ташқари, соҳа ходимлари орасида бадиий ижод, мусиқа ва санъатнинг бошқа соҳаларига қизиқиши, истеъдодига қараб жалб этилиши ҳам маънавий, ҳам руҳий қувват бўлишини билдирди. Бу борада вилоят Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан тузилган меморандум мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Ёзувчилдар уюшмаси вилоят бўлими билан келгусида ҳамкорлик қилиш, ходимларнинг китобхонлик маданияти ва билимини ошириш мақсадида қўшма меморандум имзоланди.