“Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан” - Бу сўзлар мукофотланганлар томонидан баралла айтилди
Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 май кунидаги ПФ-5999-сонли Фармонига асосан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мукофотларни топширишга бағишланган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухратжон Сатволдиев очди.
- Бошқарма бошлиғи мукофотланганларни кутлаб, тинчлик ва осойишталик, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жаҳон миқёсида тарқалган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, фавқулодда ҳолатлар туфайли халқимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашиш ва оқибатларини бартараф этишда ички ишлар органлари ходимлари мардлик ва жасорати намунасини кўрсатди. Ушбу жараёнда ходимларимиз аждодларимизга хос хайрли ва савобли ишлар - маънавий кўмакка, моддий ёрдамга муҳтож, чорасиз одамларга кўмаклашишдек савоб ишларни ҳам амалга оширди, - деди полковник Шухратжон Сатволдиев. – Халқимизда хизмат қилган элда азиз деганларидек, ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли ва масъулиятли хизмати ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланмоқда. Коронавирус пандемияси даврида ҳуқуқбузарликлар, жиноятчиликнинг барвақт аниқлаб олдини олиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларида фаол иштирок этгани учун Президентимизнинг 2020 йил 26 май кунидаги Фармонига асосан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан бир гуруҳ Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам тақдирланди.
Давлатимиз ва Ички ишлар Вазирлигининг мукофотига сазовор бўлган ходимларга “Меҳр-саховат”, “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари ва эсдалик қўл соати ҳамда “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда топширилди.