10 Январ 2023 йил 1058

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида “ Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Ғузор туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида “ Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Ғузор туман ички ишлар бўлими раҳбарияти, бўлим “Фахрийлар кенгаши” ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва ёшлар иштирок этишди.

“Уч авлод учрашуви”да сўз олганлар Ватанпараварлик олий қадрият экани, юрт ҳимояси муқаддас бурчлигини таъкидлашди.  Бугунги кунда миллий армиямизнинг сарҳадлар дахлсизлигини таъминлаш борасидаги хизматлари эътироф этилди. 

Ватанга, касбга садоқат, юртга муҳаббат туйғуларини қалбига жо этган ички ишлар органлари ходимлари ҳам эл осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш,  ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида самарали хизмат қилиб келаётгани таъкидланди. 

Тадбирда ходимларнинг касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, ушбу жараёнда шахсий таркиб ва ёшларнининг маънавий-маърифий билимини ошириб бориш қонунчиликка риоя этиши, хизматда хушмуомалалик  бўлиши хусусида ҳам тегишли таклиф ва тавсиялар  берилди.

Text to speech