Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган йиғилиши мажлисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган йиғилиши мажлисида (25-бандида) Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Халқ таълими вазирлиги вилоят, шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ва прокурори кўрсаткичлари салбий бўлган биттадан мактабга шахсан бириктирилиб, ўқувчиларда ҳуқуқбузарликка муросасизлик муносабатини, жисмонан ва маънан соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бевосита кўмаклашиши таъминлансин, дейилган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида воҳнинг шаҳар ва туманларидаги кўрсаткичи салбий бўлган 16 та мактаб 3-сектор раҳбарларига бириктирилди. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев 3-секторга бириктирилган Косон туманидаги 6-сонли ўрта мактабда бўлиб, у ерда ўқувчиларга дарс бериш жараёни, давомат ва яратилган шарт-шароитларни кўрди. Ташриф давомида бошқарма бошлиғи ҳар бир синфда таълим олаётган болаларнинг ижтимоий ва оилавий аҳволи, боланинг дунёқараши, фанларни ўзлаштириши билан яқиндан танишди. Тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиш мойил ўқувчилар рўйхатини тузиб, улар билан мунтазам профилактик тушунтириш ишларини амалга ошириш, қонунбузарликларнинг оқибатлари хусусида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини бойитиш борасида мактаб ўқитувчилари олдига аниқ вазифалар қўйди.
Ташриф доирасида мактаб биноси, заллари, синфхона ва стадион ва бошқа таъмирга муҳтож қўшимча бинолар таъмирланадиган бўлди.