Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси ва аъзолари Қашқадарё вилояти ИИБда воҳа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишларни ўрганишни бошлади.
Вилоятда тезкор қидирув фаолияти, жиноятчиларни ушлаш, бедарак йўқолган шахсларни топиш, фош этилмай қолган ва содир этилган оғир,ўта оғир жиноятлар, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар, вояга етмаганлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар рўй беришига шарт-шароит яратган омиллар, профилактик ишлар самарадорлигини оширишнинг аҳволи ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳ ҳуқуқ-тартибот органлари фаолият давомида учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам соҳа ходимларига амалий ёрдамлашмоқда.
Тадбир вилоятнинг шаҳар-туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида давом этмоқда.