2 Май 2020 йил 692

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Яхшиев бошчилигидаги муқаддам судланган шахсларнинг бугунги турмуш тарзи ўрганилмоқда.

Муқаддам судланган шахсларнинг ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлашнинг асослари ва кундалик турмушда уларни қийнаётган бошқа муаммоларни бартараф этиш юзасидан жойларда учрашувлар ўтказмоқда.

Муқаддам судланган шахслар билан юзма-юз савол жавоблар ўтказилиб, моддий жиҳатдан қийналган, оиласини моддий таъминлашда муаммоларга дуч келаётган шахсларга саховат ва кўмак берилди. Бундан ташқари, назоратда турган шахсларни ҳудудий жойлашувига қараб сектор раҳбарларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Унда томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш, бу борада эҳтиёжга қараб уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш бўйича туман ҳокимлигига тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Қолаверса улар томонидан қайта жиноят содир этмаслиги борасида расман огоҳлантирилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги синовли кунларда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолгани йўқ. Қалбан биргамиз, Уйда қолинг. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

Text to speech