8 Сентябр 2021 йил 443

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан 2021 йил 20 март куни тасдиқланган “2021 йилда ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидаги бино ва иншоотларида амалга ошириладиган қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича ишлаб чиқилган дастур”га асосан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида кенг нишонланган мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу дамларда бир қатор янги бинолар фойдаланишга топширилмоқда. Бундай имконият ва шарт-шароитлар ички ишлар органларининг соҳавий хизматларида ҳам амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари соҳа фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Жумладан, Республика Президентининг 2017 йил 10 апрель кунидаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, шахсий жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан
2021 йил 20 март куни тасдиқланган “2021 йилда ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидаги бино ва иншоотларида амалга ошириладиган қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича ишлаб чиқилган дастур”га асосан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ биносининг очилиш тадбирида ИИВ ва унинг ишчи гуруҳи, вазирлик ЙҲХББ ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев сўзга чиқиб, фойдаланишга топширилган янги бино истиқлол байрамига муносиб совға бўлди. Бинода йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари хизмат олиб боришлари учун тўлиқ шарт-шароит, замон талабларига мос моддий-техника базаси мустаҳкамланди. ЙПХ инспекторлари учун қулай, шинам барча алоқа технологиялари билан жиҳозланган навбатчилик қисми, маъмурий бинонинг 1-2 қаватларидаги хизмат хоналари, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда йиғилиш зали, жисмоний тайёргарликларини ошириш учун спорт зали,сунъий чим билан қопланган мини-футбол майдончаси ана шулар жумласидан.
Бундан ташқари, ЙПХ инспекторларига хизматда фойдаланишлари учун 243 дона замонавий жезел таёқчалари, 218 дона бодикамера, 218 дона планшет ва уни узлуксиз ишлаши учун қувват батареялари, замонавий жиҳозланган патруль аатомашиналари, 200 дона янги типдаги нур қайтарувчи нимча (жекет)лар ва барча шахсий таркибга янги намунадаги кўкрак нишонлари тарқатилди.
Шунингдек, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарадиган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида 26 дона янги алкотестер қурилмалари билан таъминланди. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан жиҳозланган тезликни ўлчаш радар қурилмалари билан жиҳозланган 5 та мулти-радар махсус автомобилларининг фаолияти йўлга қўйилди.
Юқорида келтириб ўтилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда келгусида жиноят ва хуқуқбузарликлар хамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида барча шахсий таркиб зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этиб, ижобий кўрсаткичларга эришиши шубҳасиз.

Text to speech