27 Апрел 2020 йил 812

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Вазири томонидан жорий йил 26 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Атаназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ тизимнинг Пробация хизматида назоратида турган 4308 нафар назоратдаги шахсларнинг бугунги турмуш тарзини ўрганмоқда.

Унда асосий эътибор тизимнинг Пробация хизмати назоратида турган шахсларнинг ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлашнинг асослари ва кундалик турмушда уларни қийнаётган бошқа муаммоларни бартараф этиш юзасидан жойларда учрашувлар ўтказмоқда.

Дастлаб воҳанинг Қарши шаҳар ва Чироқчи тумани  ИИО ФМБ ҳамда Қамаши тумани ИИБ Пробация хизматида назоратда турган шахслар билан юзма-юз савол жавоблар ўтказилиб, моддий жиҳатдан қийналган, оиласини моддий таъминлашда муаммоларга дуч келаётган шахсларга саховат ва кўмак берилди. Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Ойбек Рахимов ва Фаррух Юлдошевлар ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, назоратда турган шахсларни ҳудудий жойлашувига қараб сектор раҳбарларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Унда томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалик  маҳсулотларини экиш, бу борада эҳтиёжга қараб уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш бўйича туман ҳокимлигига тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Қолаверса назоратдаги ва озодликка чиққан шахслар қайта жиноят содир этмаслиги борасида расман огоҳлантирилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги синовли кунларда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолгани йўқ. Қалбан биргамиз, Уйда қолинг. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech