ЎЗ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли карантин жорий этилган. Бунда фуқаролар ҳаётий зарурат бўлмаганда кўчага чиқишлари қатъий тақиқланган. Лекин баъзи фуқаролар уйда ўтириш ўрнига билса ҳазил, билмаса чин қабилида карантинда кўчага чиққани етмагандек, автомобиль бошқаришдан тўхтамаяпти. Натижада оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмоқда. Жумладан, 2020 йил 07-апрель куни соат 18:00 ларда, Чироқчи тумани Аннарўз МФЙ Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли, 70 В 501 LA давлат рақамли автомашинасини “Аннарўз-Оқтўнли” йўлидан ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х.лар ҳодиса жойида вафот этган бўлса, Х.Т ва Й.Р.лар тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Оммавий карантин тадбирида уйда ўтирмаган бу фуқаролар ўз умрига ўзи зомин бўлди десак, муболаға эмас.