10 Август 2021 йил
490
Ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди
Бирор кишига муаммо юзасидан мурожаат этиб, дарҳол иш битса, бехосдан тушунганнинг садағаси кетсанг арзийди, деган нақли ёдга тушади. Дарҳақиқат, айтилган гапни тушунадиган ва бундан ўзига хулоса чиқарган ҳар қандай одам ортиқча овворагарчиликларга барҳам бериб, ўз фойдаси учун ҳаракат қилади. Жумладан, Деҳқонобод туман ИИБ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” ва “Арсенал” тадбирлари давомида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбирлари натижасида 2021 йил 09 август куни туманнинг “Аэродром” МФЙда яшовчиуй бекаси А.А. марҳум турмуш ўртоғидан қолган бир дона ўқотар ов қуролини ўз ихтиёри билан ички ишлар бўлимига топширди.