18 Январ 2022 йил
620
Отахон ID-картали бўлди
Қарши шаҳрар, Беглар МФЙда яшовчи 1946 йилда туғилган фуқаро Ниязов Зарип Aбдулалевич анча вақтдан буён ўз уйида даволаниб келарди. Отахонни бир томондан хасталик қийнаб келаётган бўлса, иккинчи томонидан фуқаролик паспортини йўқотгани ҳам ўйлантирган. Бироқ бугунги кунда қонунларимиз “Инсон манфаатлари учун” хизмат қилиши тамойилига асосланганлиги муносабати билан ҳам отахонни ушбу муаммоси Қарши шаҳар ИИОФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қисқа вақт ичида янги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси яшаш хонадонига бориб берилди.