15 Июл 2024 йил 692

Ота-оналар иштирокида профилактик тадбир

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган салбий ҳолатларнинг  муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Ички ишлар бошқармси Шахсий хавфсизлик бош бошқармси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, батальон раҳбарияти ва шахсий таркиби, бошқарма фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олганлар батальон ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, кодекс талабларини сўзсиз бажариш, коррупцион жиноятларни олдини олиш соҳа ходимларига халқнинг ишончини ортишига ва ички ишлар органлари имиджини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.  

Сир эмас кейинги вақтларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми бузилиши, тамагирлик, коррупцион жиноятлар, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиш ҳолатлар учраётганини танқид остига олди. Автомашинани ҳужжатсиз бошқармаслик, фаолият жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, пировардида халқ манфаатларига хизмат қилишни устувор билиш бугунги кун талаби эканлиги уқтирилди.

Хизмат давомида ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари ходимлар томонидан юқоридаги каби салбий ҳолатлар юз берганда ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида ходимлар расман огоҳлантирилди.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Text to speech