Ота-оналар иштирокида профилактик тадбир
Вилоят Маънавият марказида ички
ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя
этилишини мустаҳкамлашга қаратилган “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият
калити” мавзуси йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси
соҳвий хизматлари, шаҳар туман ички ишлар бўлимлари бошлиғининг
маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ходимлар ва уларнинг ота-оналари
иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят ички ишлар
бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи
ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очиб, ички ишлар органлари ходими
тартиб-интизом ва қонунчиликка оғишмай риоя этиши, Интизом устави ва
қоидаларига ҳамда формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларига қатъий амал қилиш,
шахсий таркиб ўртасида ички тартиб-интизом ва кундалик идоравий назоратни
кучайтириш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, тизимда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида
бепарволик муҳитига барҳам бериш учун ўзини ўзи профилактика қилиш тизимини
йўлга қўйиш, коррупцияга қарши муросасиз бўлиш лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда сўз олган Ички ишлар
вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича масъул ходими хизмат жараёнида ва хизматдан
ташқари пайтларда салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, ички ишлар органлари
ходимларига пора таклиф қилиш ва ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган
шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасидаги ишлар кўламини ошириш
борасида тегишли тавсия ва таклифлар берди.
Бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов
ички ишлар органларида устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилганини, фахрийлар
ёшларга касб сирларини ўргатишда бош-қош бўлиб, самарали ёрдам беришмоқда, -
деди. Улар ёш ходимлар билан учрашувлар ўтказиб, Ватанга муҳаббат, касбга
садоқат, устозларга ҳурмат, каби тушунчаларни ёшлар онгига сингдираётганини
билдирди.
Якунда коррупцион жиноятни олдини
олишга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналари бошқарма
раҳбариятининг миннатдорчилик хатлари билан тақдирланди.