21 Июн 2022 йил 44

Ота-оналар билан учрашув

     Муборак туман ИИБда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 7 июнь кунидаги фармойишига асосан жорий йил 10-июндан 10-июлга қадар Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлашга доир “Темир интизом ва ҳалоллик - муваффақият калити” шиори остидаги “Интизом ойлиги” доирасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги масъул ходими ва вазирлик ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Муборак туман ИИБ раҳбарияти, Фахрилар кенгаши, шахсий таркиби ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.

   Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев ички ишлар органларида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятларни таъкидлаб, ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари темир интизомга амал қилиб, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, халқпарварлик асосида фаолият олиб боришлари лозимлиги ҳақида сўз юритди.

    Ички ишлар вазирлиги Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори майор Фарид Норқулов ички ишлар органлари ходимлари томонидан тартиб-интизомга қатъий риоя этиш, муомала маданияти асосида ички ишлар органларининг халқ орасида обърў ва эътиборини ошириш лозимлигини билдирди.

    Ички ишлар вазирлиги ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Джамшид Бабаяров ходимлар томонидан халққа садоқат билан хизмат қилиши, фаолият давомида тамагирлик ва порахўрлик ва бошқа шу каби иллатлардан йироқ бўлишлари лозимлиги хусусида иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берди.

     “Интизом ойлиги” доирасидаги бу каби учрашувлар воҳанинг шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech