1 Март 2024 йил 197

Ота-оналар билан йиғилиш ўтказилди

ИИВ Қашқадарё академик лицейида 2024-йилнинг 26-февраль куни 2-босқич ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни ИИВ Қашқадарё академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник И.Фармонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад 2023-2024 ўқув йилини ота-оналар билан ҳамкорликда самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитиш ва бугунги глобаллашув ахборот даврида ёшларимиз онгига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ташқи омиллар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2024-йилнинг 23-февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишдаги таъкидлаб ўтилган масалалар, хусусан ўқувчиларнинг бандлигини таъминлаш, қобилиятли йигит-қизларни ИТ-касблар ва хорижий тилларни ўрганишига кўмаклашиш ва уларни касбга йўналтириш масалалари ҳақида бўлиб ўтди. Йиғилиш сўнгида ўқув йили мобайнида юқори натижаларни қўлга киритган ўқувчиларнинг ота-оналарига лицей мўмурияти томонидан маннатдорчилик хатлари топширилди.

Text to speech