10 Октябр 2020 йил 737

ОСОЙИШТАЛИК БАРҚАРОРЛИГИ ЙЎЛИДА

Қарши тумани “Боғобод” ҚФЙ Тўқманғит массиви аҳоли гавжум бўладиган масканлардан ҳисобланади. Ҳудуд қўшни туман билан чегарадошлиги боис бу ерда вақтинчалик ўтиб қайтувчилар талайгина. Қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудда фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилиши, турли ҳуқуқбузарлик ва қонунбузарликларга барҳам бериш мақсадида профилактика инспектори катта лейтенант Д.Жураев томонидан мунтазам профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Қолаверса коронавирус пандемияси муносабати билан ўтказилаётган карантин қоидаларига амал қилишни назорат қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Йиғин ҳудудида жойлашган савдо дўконлар сотувчилари ва харидорлари, кўчада юрган фуқаролардан карантин қоидаларига амал қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари олинмоқда. Маскандаги чойхоналар ва ошхоналарда, дўкон сотувчилари тунги вақтда фаолият юритмаслиги бўйича расмий огоҳлантирилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ

 

Text to speech