15 Июл 2021 йил 541

ОРЗУСИ АМАЛГА ОШДИ

 

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс Мамадалиева Интизор Мухамедовна 2000 йилни 29 август куни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун кўчиб келган. Унга Ўзбекистон Республикасида “Фуқаролиги йўқ шахс учун” Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилган эди.

Бир неча бор ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса-да, унинг талаби рад этилган. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” Қонунининг  қабул қилингач, фуқаролиги бўлмаган шахс Мамадалиева Интизор Мухамедовнага имконият туғилди. Мазкур қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида:

2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикасида камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.”-деб белгиланган.

Мазкур қонун кучга кириши билан фуқаролиги бўлмагани шахс Мамадалиева Интизор Мухамедовна биринчилардан бўлиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни топширди. Натижада Интизор Мамадалиева 2021 йил 14 июль куни Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб, у  Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси 1-қисми талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олиниб, унинг номига  Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштирилиб, тантанали равиўда топширилди.

Text to speech