10 Август 2021 йил 641

“Орият” тадбирида аниқланган ориятсизлар

Жиноятни фош этишдан кўра, олдини олган афзал. Ана шундай ғоя асосида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимлари воҳада жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда бир қатор профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Натижада қатор жиноятлар иссиқ изларда фош этилмоқда. Жумладан, 2021 йил 30 июль куни соат 13:00ларда, Чироқчи туманида рўйхатда туриб, Қарши шаҳар “Ойдин” МФЙда вақтинча яшовчи уй бекаси Н.И. Касби туман “Комилон” МФЙда яшовчи С.Л. ва Қарши туман “Дашт” МФЙда яшовчи А.Н.нинг 50.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилишлари учун уйидан жой бергани Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech