28 Июн 2024 йил 720

“Қорадори-2024” тезкор профилактик тадбирида

Мамлакатимизда “Қорадори-2024” тезкор профилактик тадбири давом этмоқда. Тадбир бошлангандан буён Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг турли кўринишларига, гиёҳванд моддалар билан ноқонуний муомала қилишга барҳам бериш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширишди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар  вилоят  ички ишлар бошқармаси тезкор хизмат ходимлари томонидан 203 та ҳолатда оғуфурушлардан жами 37 килограмга яқин гиёҳванд моддалар олиб қўйилди. 

Шу йилнинг 9 июнь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оуфурушнинг кирдикорларига чек қўйилди. Сурхондарё вилоятининг Денов туманда яшовчи фуқаро Мелиев  Қамаши тумани, “Чим” маҳалласи ҳудудида тўхтатилиб, шахсий тинтув қилинганида, ёнидан жами 200 грамм гиёҳвандлик воситаси топилди.

Бундан ташқари, Қамаши тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда туманни “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи  фуқаро Турсуновнинг ҳовлисида  11  туп, “Қўшкапа” маҳалласида яшовчи Холмирзаенинг хонадонидан  30 туп “кўкнор”, “Майда” маҳалалсида яшовчи Нематовнинг хонадонидан 35 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда процессуал расмийлаштириб олинган. Ҳар тўртала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Text to speech