10 Июн 2024 йил 900

“Қорадори – 2024” тадбирида аниқланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Қорадори – 2024” тадбири доирасида Яккабоғ туманида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Оғуфуруш гугурт қутига жойланган ўткир ҳидли ўсимлик талқонини 300.000 сўмга сотган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. 

Суриштирувлар давомида Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро яна 8 дона гугурт қутига жойланган гиёҳвандлик  моддаларини ўз ихтиёри билан тақдим этди. 

Таркибида гиёҳванд модда мавжуд ўсимлик талқони тарозига қўйилганда 46,9 грамм чиқди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech