20 Май 2022 йил 530

Қорадори-2022 тезкор тадбири давомида

2022 йил 17 май куни Косон тумани “Бунёдкор” МФЙда яшовчи Т.Х.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи молхонасидан 14-42 см узунликдаги, 3 туп “каннабис” ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, Х.Т.нинг ҳовлисидаги қўшимча бинолар кўздан кечирилганда 2 та хонасидан яшил рангли қуритилган ўсимлик ва уруғлар, “спички” ёзуви туширилган бир дона гугурт қутида қуритилган ҳолдаги ўсимлик, 3 дона оқ рангдаги ёзувсиз тамаки маҳсулоти кўринишидаги ўсимликлар топилди.
Косон туман ИИБ ТБ томонидан Х.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech