3 Апрел 2023 йил 267

Ўқувчиларга маданий ҳордиқ улашилди

Хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг аъзолари Қарши шаҳридаги вилоят ИИБ оталиғидаги 44-ўрта умумтаълим мактабида бўлишди. 

Таниқли сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаев, қизиқчи Зокир Очилдиев, хонадалар Даврон Ахмедов, Машҳура Эргашева, Сухроббек Хамдамов, Улуғбек Халиков, Шаҳноза Отабоева ва Фарҳод Қамбаровлар томонидан айтилган латифа ва куй-қўшиқлар ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари таниқли хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга рақс тушиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамбли аъзоларининг маданий тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech