9 Июн 2020 йил 756

Ўқотар ов қуролини ихтиёрий тартибда топширди...

2020 йил 08 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Тоғли ҳудудлардаги Бешбулоқ тезкор гуруҳи ходимлари томонидан чегара-олди ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи И.Қ шу куни марҳум отаси  И.М.дан қолган бир дона, 16 калибрли, 1 стволли, 1961 йилда ишлаб чиқарилган, ўқотар ов қуролини ихтиёрий тартибда топширди. Мазкур ўқотар ов қуроли келгусида текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.      

Мазкур ҳолат бўйича ВИИБ ТЭҚКБ ТЧҲ ТБ ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech