8 Июн 2021 йил 521

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилаётган фирибгарлар тузоғита тушиб қолманг

Кейинги пайтларда чет давлатларидаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида юрган ёшларни алдаб чув тушириш билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар Равоқ МФЙда яшовчи Ф.Қ ва Муборак тумани А.Навоий МФЙда яшовчи Н.Д 2021 йил 25 май куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда Тошкент шаҳар Сирғали тумани 7-даҳасида яшовчи Р.Д, Н.Д га “сизни Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга ўқишга киритиб қўяман, олдин контракт тўловларини амалга ошириш керак ва ўқишни Ўзбекистонга кўчириб бериш учун харажатлари бор” деб МЧЖ ҳисоб рақамига 2019 йил 30 август куни 3.000.000, 2019 йил 04 октябрь куни эса 3.000.000 сўм, жами 6.000.000 сўм пулларни тўлов қилдиришга эришади. Бу камлик қилгандек, 2020 йил 11 июнь куни Қарши шаҳрида яна 600 АҚШ долларини олган. Бундан ташқари, Р.Д такроран, ўтган йил 11 июнь куни Ф.Қ.ни ўғлини ҳам Қозоғистон Республикасида жойлашган университетга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, олдин контракт тўловларини амалга ошириш баҳонасида  ундан жами 1400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

Text to speech