29 Июн 2022 йил 316

“Оқ йўл, битирувчи!”

ИИВ Қашқадарё академик лицейида “Оқ йўл, битирувчи!” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, фахрийлар, лицей ўқитувчилари ҳамда битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев сўзга чиқиб, бу ўқув йилида ўқишни якунлаётган 389 нафар ўқувчиларни қутлади. Ўқувчилар  орасида 30 нафари имтиёзли диплом соҳиби бўлганини таъкидлади. Битирувчилар келажакда нуфузли олий таълим муассаларида ўқишни давом эттиришига, она Ватан сарҳадларини асраб-авайлаш, эл осойишталигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди. 

Тадбирда сўз олган ота-оналар фарзандларига таълим-тарбия берган лицей ўқитувчиларига  ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Text to speech