14 Январ 2022 йил
715
Ўқ отиш мусобақаси
Қашқадарё вилояти Ёшлар иттифоқи кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўттиз йиллиги ва 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида вилоятдаги ҳарбий қисмлар ўртасида спортнинг пневматик милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақаси ташкил этилди.
Ташкил этилган мусобақада иштирок этган ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256- сонли ҳарбий қисм жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар вилоят Ёшлар иттифоқи кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.