28 Октябр 2022 йил 221

“Қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида ота-оналарнинг роли ва ўрни

 

ИИВ ҳузуридаги ЖИЕД Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЕК шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида ота-оналарнинг роли ва ўрни” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот руҳида кечган йиғилишда ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, зиммасига юкланган вазифаларни бекам-кўст бажариши учун барча шарт-шароитлар яратилгани, ходимларнинг оилавий ва шахсий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда колония раҳбарияти билан биргаликда, ота-оналар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳам кўмаги зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртоқлашилди. Бундан ташқари, хизмат давомида ва хизматдан ташқари пайтларда раҳбарият ва ота-оналар мустаҳкам алоқа ўрнатиши, ходимларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилишда ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирилди. Якунда  хизмат фаолиятида юксак ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига колония бошлиғининг "Ташаккурнома"лари топширилди.

Text to speech