5 Январ 2024 йил 632

"Қонун устувор - жазо муқаррар" бугунги профилактика кунининг бош шиори

Шаҳрисабз шаҳар маданият марказида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида сайёр суд мажлиси ташкил этилди. Унда 500 га яқин уюшмаган ёшлар, жиноят содир этишга мойил шахслар, хотин-қизлар, "маҳалла еттилиги" ва бошқа масъул шахслар иштирок этишди.

Суд муҳокамасида 2024 йил давомида "маҳалла еттилиги"га маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашда манзилли ишлаш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, суд якунида 11 нафар шахснинг қилмишига мутаносиб жазо тайинланиб, шу ернинг ўзида қамоққа олинди ва мажлис иштирокчиларига ҳар бир ҳолатда "қонун устувор ва жазо муқаррар" лиги тушунтирилди.

Text to speech