Қонун олдида ҳамма тенгдир, шунингдек чет ел фуқаролари ҳам!
Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда тегишли ваколатли органлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган тезкор-профилактик тадбирлар режаси ижросини, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидалирига риоя етишлари бўйича вилоят ҳудудида назорат текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирда асосий еътибор вилоят ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига, бундан ташқари хусусий секторларда яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг “Паспорт-виза” тизими қоидаларига риоя етишларига қаратилди.Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида 67 тадан ортиқ жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Улар фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларини белгиланган тартибда “Е-меҳмон” дастури орқали қабул қилишлари билан бир қаторда, баъзи камчиликларга ҳам йўл қўйишмоқда.Жумладан, жорий йилнинг 11 март куни вилоят миқёсида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида, Қарши шаҳрида жойлашган “Aлмаз” хостелида 2 нафар Молдова Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидаларига риоя қилмасдан яшаганлиги ва масъул ходим томонидан уларни “Е-меҳмон” дастурига белгиланган тартибга зид равишда вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди. Улар;03.08.1994 йилда Украина Республикасида туғилган Молдова Республикаси фуқароси Шарбан Гаврил 05.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикасига кириб келиб, 26.11.2021 йилга қадар Сурхондарё вилоятидаги “Aбу-бакр” хостелида вақтинчалик қайддан ўтиб яшаган. 2021 йил 26 ноябр кунидан 2022 йил 11 март кунига қадар вақтинча рўйхатдан ўтмасдан Қарши шаҳар Хонтепа МФЙдаги “Aлмаз” хостелида яшаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу хатти-харакати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир етганлиги учун, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) 5 млн 400 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди. 05.06.1999 йилда Молдова Республикасида туғилган Молдова Республикаси фуқароси Стоиан Давид 26.02.2020 йилда Ўзбекистон Республикасига кириб келиб, 27.01.2022 йилга қадар Қарши шаҳридаги “Aлмаз” хостелида вақтинчалик қайддан ўтиб яшаган ва 27.01.2022 йилда ушбу хостелдан вақтинчалик рўйхатдан чиқиб, 2022 йил 2 феврал кунига қадар бирон бир манзилга вақтинчалик қайддан ўтмасдан яшаб келган. Шундан сўнг, 2022 йил 2 феврал куни Қарши шаҳар Хонтепа МФЙдаги “Aлмаз” хостелига вақтинчалик рўйхатдан ўтган. Молдова Республикаси фуқароси Стоиан Давид 2022 йил 27 январ кунидан 2 феврал кунига қадар 6 кун муддат мобайнида бирон бир манзилга вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаб, ушбу хатти-харакати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир етганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) 1 млн 350 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди. Бундан ташқари, Молдова Республикаси фуқаролари Шарбан Гаврил ва Стоиан Давидларни “Aлмаз” хостелида мавжуд “Е-меҳмон” дастурига белгиланган тартибга зид равишда вақтинча рўйхатдан ўтказганлиги учун “Aлмаз” хостели масъул ходимига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 4-қисми бўйича жавобгарлик масалалари кўрилмоқда.