21 Январ 2022 йил 544

“ҚОНУН БОР ЖОЙДА-ТАРТИБ БОР”


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларига кўра, “Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли равишда миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча рўйхат асосида яшайдилар. Вақтинча рўйхатга олиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганларидан кейин ҳудудий МваФРБ ёки даволаш муассасаларига уч иш куни давомида, жойлаштириш воситаларига эса икки кун давомида мурожаат қилиш орқали амалга оширилади”- деб белгиланган.
Бироқ, ушбу тартиб-қоидани бузган чет эл фуқаролари ҳамда уларни қабул қилган хонадон эгалари мазкур тартибни бузганлиги учун жарима тўламоқда.
Жорий йилнинг 20 куни давомида манна шундай тартиб-қоидани бузган 3 нафар чет эл фуқаролари белгиланган муддат ичида вақтинчалик қайддан ўтиш учун мурожаат қилмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бири энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида ҳамда ушбу чет эл фуқароларини ўз хонадонида вақтинчалик қайддан ўтказмай ноқонуний яшашига шарт-шароит яратиб берганлиги учун 3 нафар хонадон эгаларига нисбатан мазкур кодекснинг 225-моддаси 5-қисмига кўра, ҳар бири энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Шу сабабли, хорижий давлатлардан юртимизга ташриф буюраётган чет эл фуқароларини ва ушбу фуқароларни яшаши учун турар-жой берган хонадон эгалари ва уларни қабул қилган корхона, ташкилот ҳамда меҳмонхона мансабдор шахсларини амалдаги қонун-қоидаларга оғишмай амал қилишса, юқорида кўрсатиб ўтилган салбий ҳолатларнинг олди олинади. Зеро, “Қонун бор жойда-тартиб бор”.

Text to speech