“Қонун бор жойда-тартиб бор”
Жорий йилнинг ўтган даврида Қарши шаҳрида жойлашган
меҳмонхоналарда чет эл ва маҳаллий фуқароларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш
ҳолатлари ўрганиб келинмоқда. Ўрганишлар давомида амалдаги тартиб-қоидани
бузган “Роял Плаза” меҳмонхонаси маъмурияти
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига кўра, маъмурий
жавобгарликка тортилди.
Вилоят ИИБ М ва ФРБ ҳамда Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари
хорижий давлатлардан юртимизга ташриф буюраётган чет эл фуқароларини ва ушбу
фуқароларни яшаши учун турар-жой берган хонадон эгалари ва уларни қабул қилган
корхона, ташкилот ҳамда меҳмонхона мансабдор шахсларини амалдаги
қонун-қоидаларга оғишмай амал қилиши борасида жойларда мунтазам тарғибот
ишларини амалга ошириб келмоқда.
Зеро, “Қонун бор жойда-тартиб бор”.