Қонун барчага баробар!
Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида 122 та
жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу
жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари тадбир давомида мувофиқлик
сертификати мавжудлиги, уларнинг амал қилиш муддати, “Е-меҳмон” тизими
ўрнатилганлиги ва уни ишчи ҳолатда эканлиги ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар ўз
вақтида дастурга киритилаётганлигига ҳақида маълумотлар вилоят ИИБ Миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
олрганларнинг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида вилоят ИИБ Миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Миграция ва
фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда жорий йил
2 май куни Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган тадбирда меҳмонхоналар масъул ходимлари
томонидан 5 нафар фуқароларини ўз вақтида “Е-меҳмон” дастури орқали вақтинча
рўйхатдан ўтказмаганлиги аниқланди.
Натижада, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган
меҳмонхоналар раҳбарлари М.З. Н.Ф ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси 3-қисмига кўра маъмурий
баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5
баравари, яъни 1 700 000 (бир миллион этти юз минг) сўм миқдорида жарима
қўлланилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.