Қонун барчага баробар
“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси
ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасида воҳада ҳужжат тартиботи ижроси вилоят
ИИБ ва Қарши шаҳар ИИОФМБ М ва ФРБ ходимлари томонидан белгиланган тартибда
ўрганилди.
Тадбир давомида, жойлаштириш воситалари ва даволаш
муассасаларини мувофиқлик сертификати мавжудлиги, уларнинг амал қилиш муддати,
“Е-меҳмон” дастури ўрнатилганлиги ва уни ишчи ҳолатда эканлиги ҳамда ташриф
буюрган меҳмонлар ҳақида маълумотлар масъул ходимлар томонидан ўз вақтида
дастурга киритилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил 15 август куни ўтказилган тадбирда Қарши шаҳрида
жойлашган “Статус” меҳмонхонаси масъул ходимлари томонидан Туркия Республикаси
фуқароси У.М.ни шу йил 8 август кунидан 12 август кунига қадар “Е-меҳмон”
дастури орқали вақтинча рўйхатга қўймаганлиги аниқланди.
Натижада, меҳмонхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома
расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
20 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди.