“Онлайн қимор-инқироз ва ҳалокат томон босилган йўл” мавзусида тарғибот тадбири ўтказишди
Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавсизлик бўлими томонидан Мудофаа вазирлигига қарашли 63226-сонли ҳарбий қисмда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни доирасида “Онлайн қимор-инқироз ва ҳалокат томон босилган йўл” мавзусида тарғибот тадбири ўтказишди. Унда ҳарбий хизматчиларга ҳозирги кибержиноят оламида кузатилаётган вазият, кибержиноятларнинг янги турлари ва уларни содир ҳимояланиш усуллари, ахборот хавфсизлиги, молиявий пирамида, онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг салбий оқибатлари ҳамда кибергигиена, шахсий маълумотларини ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоғлардан тўғри фойдаланиш қоидалари мавзусида суҳбат олиб борилди.
Тадбир якунида Киберхавфсизлик марказининг “Сyber102| IIV Kiberxavfsizlik markazi” номли “Telegram” ва “Youtube” каналлари ва “SAFEme” иловаси таништирилиб ўтилди.