19 Июн 2023 йил 928

“Оммавий ахборот воситалари – жамият тараққиётининг кўзгуси”

Қашқадарё вилояти ИИБда 27-июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Оммавий ахборот воситалари – жамият тараққиётининг кўзгуси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов очди. 

Мавзу доирасида сўзга чиққанлар ахборот мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савияси шаклланишининг асосий воситаларидан бири эканлиги, шунинг учун ҳам ахборотга бўлган ҳаётий эҳтиёж, уни қондиришга хизмат қилувчи омилларни шакллантириш кишилик тараққиётининг ҳар бир босқичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келганини таъкидлашди.

Жумладан, Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги ИИБ ахборот хизматлари ходимлари интернет тармоғидаги веб-сайт ҳамда телеграм каналлари орқали аҳолини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти ҳақида ўз вақтида ва ишончли хабар¬дор қилиб келмоқда.

Ахборот хизматлари ходимлари мазкур йўналишдаги долзарб масалаларни аҳолига доимий равишда етказиб туриш, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нотўғри ва нохолис ахборотлар тарқалишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ вазиятларнинг тезкор ва ҳаққоний ёрити¬лишини таъминлашда фидойилик кўрсатишмоқда.

Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом ахборотлардан ҳимоялаш механизмлари ҳам шаклланган. Мисол учун, «Омма¬вий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати¬нинг асос¬лари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, порнография, шафқатсиз¬лик ва зўравонликни намойиш этувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ман этилиши белгилаб қўйилган.

Шу асосда, ёшларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгроқ рўёбга чиқариш, уларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.

Хуллас, юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ОАВни барпо этилаётган фуқаролик жамияти тамойилларини қарор топтиришнинг муҳим омилларидан бирига айлантиради.

Тадбирда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича ҳамда бошқарма ММИ ва КБТХ масъул ходимлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган фавқулодда ва салбий ҳолатлар, хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя этиш борасида иштирокчиларга тегишли маълумотлар, тавсиявий таклифларини бериб ўтди.

Якунда жорий йилнинг 18-24 июнь кунлари Чирчиқ шаҳрида “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг  III Республика ёшлар форуми” да ўтказилган мусобақаларда фахрли 2-ўринни қўлга киритган бир гуруҳ ёшлар тантанали тақдирланди.

Text to speech