26 Декабр 2023 йил 537

Омбудсман болалар билан учрашди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига Ўзбекистон Республикаси бола ҳуқуқлари бўйича вакили, омбудсман Сурайё Раҳмонова ташриф буюрди. Омбудсман марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан  турмуш тарзи ва кундалик ташвишлари ҳақида суҳбатлашди. 

ИИВ масъул ходими, полковник Исмоил Химматов, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила  Карамова, ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи, полковник Р.Темиров ва масъуллар ҳамроҳлигида омбудсман  марказда вояга етмаганларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиб, тавсия ва таклифлар берди.

Text to speech