Омборга тушган ўғрилар
Қарши шаҳар “Қиличбек-қўрғонча” МФЙда яшовчи К.Т. ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 03 май куни номаълум шахслар Қарши шаҳар “Дарвозатутак” МФЙ ҳудудида жойлашган “Артел” номли савдо дўкони омборхонасидан, бозор бахоси 3.200.000 сўмлик 3 дона “Артел” ва 1 дона бозор бахоси 4.200.000 сўмлик “Авалон” русумли совутгичлар ҳамда 1 дона “Артел” русумли 32 дюмли телевизорини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Қарши шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ ва профилактика хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг “Қарлиқбоғот” МФЙда яшовчи З.А. содир этилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.